Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

эди. Улар коинот ҳақида эмас, балки коинот ортидаги нарсалар ҳақида баҳс қилдилар. Унинг муқаддимасига ҳужжатлар келтиришиб, бу ҳужжатлардан маълум натижага келдилар, сўнг буларга бошқа натижаларни боғладилар. Шундай қилиб, улар Оллоҳнинг зоти ҳақида ва бу зот тақозо қилган нарсалар ҳақида ўзлари ҳақиқат деб билган нарсага эришдилар. Улар эришган натижалар турлича бўлишига қарамасдан, ўз баҳсларида фақат битта йўлни тутдилар. У - табиат, яъни коинот ортидаги нарсалар ҳақида баҳс қилиш, назарий фаразларга биноан ёки бошқа ҳужжатларга асосланиб тартибли ҳужжатларни келтириш ва уни қатъий деб ҳисоблаб, натижаларга эришиш эди.


Баҳсдаги бу тариқат Қуръон тариқатига зиддир. Чунки Қуръон коинот ҳақида ва ундаги мавжудотлар, ер, қуёш, ой, юлдуз, ҳайвон, инсон, судралиб юрувчилар, туя, тоғ ва бошқа маҳсус нарсалар ҳақида баҳс қилиб, бундан коинотнинг яратувчисини, мавжудотлар, қуёш, туя, тоғ, инсон ва бошқа-бошқа мавжудотларнинг яратувчисини идрок қилишга эришади. У ҳиссиётга боғлиқ бўлмаган, мавжудотларни идрок қилишдан, идрок қилиб бўлмайдиган коинот ортидаги нарсалар ҳақида баҳс юритган пайтда, бир воқеликни сифатлайди, ёки бир ҳақиқатни баён этади ва буларга иймон келтиришга қатъий буюради. Буларда инсоннинг эътиборини англашга ёки ундан бирор нарсани тушуниб етишга қаратмайди. Оллоҳнинг сифатлари, жаннат, дўзах, жин, шайтон ва бошқалар шулар жумласидандир. Саҳобалар мана шу тариқатни жуда яхши тушунишган ва шу тариқат асосида худди ўзлари бахтли бўлгани каби бошқаларни ҳам бахтли қилиш учун Ислом рисолатини бутун оламга ёйишган. Худди шу ҳол биринчи аср охиригача, юнон ва бошқа фалсафалардан фалсафий фикрлар улар орасига сизиб кириб, мутакаллимлар вужудга келгунгача давом этди. Шундан сўнг ақлий баҳс тариқати ўзгарди. Бу баҳслар Оллоҳнинг зоти ва сифатлари ҳақида бўлди. Бу баҳслар носоғломлигидан ташқари, мутлақо ақлий баҳс деб ҳисобланмайди, чунки улар ҳис қилинмайдиган нарсалар ҳақидаги баҳс эди. Бундай нарсалар ҳақидаги баҳс ақлий баҳс дейилмайди. Бундан ташқари, Оллоҳнинг сифатлари ҳақидаги баҳс яратувчи ҳақидаги баҳсдир. Оллоҳ ҳақида баҳслашиш ман қилинган. Шунинг учун мутакаллимларнинг Оллоҳнинг зоти ҳақидаги баҳслари ноўрин ва хатодир. Оллоҳнинг сифатлари тавқифийдир. Улардан қатъий нусусларда келганларини эса қандай келса, шундайлигича зикр этамиз, бундан бошқача эмас. Нусусда келмаган сифатни қўшишимиз, қатъий нусусларда келмаган сифатларни шарҳлашимиз мутлақо жоиз эмас.

 

Мусулмон файласуфлари

Мусулмонлар орасига илоҳиёт ҳақидаги фалсафий баҳслар кириб келган пайтда, Умавийлар асрининг охирлари ва Аббосийлар асрининг бошларида Ҳасан Басрий, Ғийлони Дамашқий, Жаҳм ибн Сафвон каби баъзи уламолар турли каломий масалаларга киришиб кетган эдилар. Улардан сўнг Арасту мантиқини билган, баъзи таржима қилинган фалсафий китоблардан хабардор уламолар вужудга келди. Каломий масалаларда баҳс кенг кўлам касб этди. Улар маълум ва машҳур илми калом ҳақида баҳс қилардилар. Булар Восил ибн

 

82-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260